[16.02.2011] ИТҚҚФ ЭКОСОС қошидаги маслаҳатчи мақомига эга бўлди

Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондига БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши ЭКОСОС доирасида маслаҳатчи мақоми берилди. 2011 йил 9 февралда Нодавлат ташкилотлар қўмитаси ўзининг сўнгги сессияларидан бирида жамғармага шундай мавқе тақдим этилиши таклифини киритди.

ЭКОСОС қошида шундай мақом олган ташкилотлар: Agewell Foundation; Association pour le développement durable; Instituto para la Participation y el Desarrollo INPADE – Asociation Civil; Univers de Solidarité et de développement; Women Watch Africa; Muhammadiyah Association; Rufaida Health Foundation (RHF); Social Initiative Support Found; Terra-1530; OceanCare; and United Help for International Children.


Маслаҳатчи мақомининг берилиши БМТ ишига, хусусан, ЭКОСОС, унинг комиссиялари ва бошқа ёрдамчи бўлинмалари фаолиятига ижобий ҳисса қўшиш имкониятини назарда тутади. Маслаҳатчилар БМТ ва унинг бўлинмаларининг анжуман ва сессияларида иштирок этишлари, баёнот бериш, тажриба алмашишлари, БМТнинг халқаро ва гуманитар ривожланиш бўйича мақсадларига эришишига ҳисса қўйиш йўлида ушбу халқаро ташкилотнинг Нью-Йорк, Вена, Женева ва худудий комиссияларидаги масъул вакилларни тайинлашлари мумкин. Махсус маслаҳатчи мақоми Фонд Форумга БМТнинг халқаро маданий гуманитар ҳамкорлик, таълим, фан, маданият ва санъат соҳасида миллатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзи ва ҳайрия ишларини тарғиб қилиш фаолиятида иштирок этиш имкониятини беради.


БМТнинг нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлиги Миллатлар Лигаси даврига бориб тақалса-да, турли мамлакатлар ННТлари меҳмонлар ва кузатувчилар сифатида БМТнинг турли тарихий сессияларида иштирок этишган, аммо ташкилот фаолиятида янада фаолроқ иштирок этиш имконини берувчи мақомни олиш жамоат тузилмалари учун ҳозирда ҳам мураккаб бўлиб қолмоқда. Маслаҳатчи мақомини олишни истаган нодавлат ташкилот қатор талабларга жавоб бериши, хусусан, унинг фаолияти БМТнинг мақсад ва вазифаларига мос келиши, ЭКОСОС ваколатига кирувчи масалалар билан боғлиқ бўлиши, демократик ички тузилмага эга бўлиши ва халқаро фаолият олиб бориши керак. Тажрибага кўра, камида 3 та мамлакатда бўлинмага эга бўлган ташкилот халқаро ҳисобланади.


Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚҚФ)га 2006 йилда асос солинган. Унинг асосий мақсади республикада ижтимоий инфратузилмани тараққий эттиришга йўналтирилган ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадидаги фуқаролик жамиятининг фаол иштирокчиларини жамлаш. Жамғарма бир қанча ҳамкорлар билан инсонпарварлик ёрдамларини кўрсатиш, чекка ҳудудлардаги аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш мақсадида турли анжуманлар ташкил этади, фермер-аёлларга микрокредитлар ажратади.


Жамғарманинг асосий фаолият йўналишлари таълим (инклюзив таълимни жорий этиш, болалар ва ўсмирларнинг тенг таълим олиши йўлида шарт-шароит яратиш, турли мавзуларда семинар-тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш), экология (мамлакатнинг чекка ҳудудлардаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш), ижтимоий рағбатлантириш (мамлакатда яшаш тарзи ва иқтисодий ҳолатини яхшилашга муҳтож аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш), ижтимоий инфратузилма (мамлакат ҳудудларидаги маиший аҳволни яхшилаш ва маҳаллалар инфратузилмасини ошириш), соғлиқни сақлаш (соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи ахборотларни етказиш).

Видео: World Business бошқа видеолар »