[31.03.2011] Саломатлик йўлидаги жуфт марафон

27 апрель куни пойтахтимизда “Ҳаёт учун!” ҳайрия форум-марафони доирасида мамлакатимизда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш, имконияти чекланган болаларнинг жамоат ҳаётида фаол ва тенг иштирок этишларини таъминлаш мақсадини кўзлаган “Бирга бўл!” ҳайрия марафони ҳам бўлиб ўтади.

 

Тадбир Фонд Форум, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Жаҳон Банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

 

Марафонда ўғил-қизлар, мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежлари, мактаб-интернатлар ўқувчилари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, кино, эстрада, спорт юлдузлари, дипломатик корпус вакиллари, хорижий меҳмонлар ва барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин.

 

Иштирок этиш шартлари: Фонд Форум ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди сайтларида эълон қилинган анкеталарни тўлдириб, sisf_2011@mail.ru электрон манзилига юбориш лозим.

 

Қўшимча ахборот учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг:

тел./факс: (+998 71) 239-29-38/39/40/41/42

 

Мамлакатимизда 2007 йилдан ўтказилиб келаётган “Ўзбекистонда инклюзив таълим” лойиҳасининг асосий мақсади имконияти чекланган болалар ва ўсмирларнинг таълим олиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этишларини таъминлашдир. Лойиҳа доирасида Инклюзив таълим миллий модели концепцияси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, Навоий, Термиз, Қарши, Жиззаҳ, Самарқанд ва Қўқон шаҳарларидаги мактаб ва боғчаларда аралаш гуруҳлар тузилган. 2010 йилдан Тошкент, Гулистон, Андижон, Фарғона шаҳарларидаги янги боғчалар, мактаб, лицей ва касб-хунар коллежлари лойиҳага киритилди. Бугунги кунга келиб, шундай аралаш муассасаларда имкониятлари чекланган 600 нафардан ортиқ ўғил-қиш тахсил олмоқда. Лойиҳа амалга оширила бошлаган вақтдан бери унга 1,1 млрд. сўм миқдордаги маблағ сарфланди.

Видео: World Business бошқа видеолар »