[4.12.2011] Ёшлар ва болалар учун хайрия акциялари

Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигида болалар уйи тарбияланувчилари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун хайрия акцияси ўтказилди.

Андижонда 5 нафар Болалар уйи тарбияланувчиларига, Жиззаҳ вилоятида 5 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларига суннат туйи ўтказилиб, болаларнинг барчасига Гулнора Каримованинг самимий тилаклари ёзилган табрикнома, велосипед ҳамда кам таъсинланган оилалар вакиллари учун микротўлқинли печлар тақдим этилди.

Шунингдек, ташкилотчилар Жиззаҳда яна бир савоб ишга қўл урдилар. Байрам дастурхонига 500 нафар меҳмон таклиф этилиб, Абдуманнон Усмонов ва Дилбар Усмоноваларнинг никоҳ тўйи ўтказилди. Тадбирда таниқли эстрада хонандалари Ойбек ва Нигора иштирок этдилар. Келин-куёвга ташкилотчилар замонавий ясси экранли телевизор, рўзғор сервислари, микротўлқинли печ ва лойиҳа муаллифи Гулнора Каримованинг табрикномасини тақдим этдилар.

Усмонов Абдуманон, 35 ёш (Жиззаҳ):

- Мен “Аёллар кенгаши” вакилларига чексиз миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бугун мен учун энг кутилган, энг унутилмайдиган кун. Тўғриси, тенгдошларим аллақачон оила қуриб, фарзандли бўлишганини ўйлаб, уларга ҳавасим келарди. Худога шукур, мана, мен ҳам бугун оилали бўлдим. Тўйимга кўп меҳмон келди. Тўй маросими бунақа тантанавор ўтказилишини кутмагандим. Ташкилотчиларга раҳмат.

Илк бор ушбу акция 2005 йилда Самарқанд, Наманган, Қувасой, Марғилон ва Бухоро да “Аёллар кенгаши” РЖБ ва “Меҳр нури” жамғармаси томонидан амалга оширилган эди. Акция доирасида бухоролик боқувчисини йўқотган оилаларга телевизор, Самарқанддаги кўп болали оилаларга турли эсдалик совғалари, Гулистондаги 5 нафар кўп болали оилалар фарзандларига ҳамда 2 нафар болалар уйи тарбияланувчиларига Суннат туй, Намангандаги туғруқхонада эндигина дунёга келган чақалоқларга кийим-бош, 15 нафар кексага совға-саломлар ва бир қанча оилаларга “Зингер” тикув машинаси совға қилинган эди. Акция доирасида Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги марказий туғруқхоналарга замонавий тиббий ускуналар бир қатор ижтимоий ташкилотларга асбоб-ускуналар берилди. Намаманган ва Қувасой шаҳридаги иккита ўрта мактабларга парталар, ўқув қуроллари совға қилинди.

Видео: World Business бошқа видеолар »