«2010 йил - Баркамол авлод йили» давлат дастури иштирокчиси.
Мақсад ва вазифалари:
«Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди» Нодавлат Нотижорат Ташкилоти (кейинчалик матнда «ИТҚФ»)нинг мақсади бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик жамиятидаги фаол иштирокчиларнинг ташаббусларини бирлаштириш ва мамлакатимиздаги ижтимоий кўмакга муҳтож фуқароларнинг ҳаёт сифатини такомиллаштириш ҳисобланади. ИТҚФ асосий вазифалари:
- Ҳамкорлар билан биргаликда миллий ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Ижтимоий дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий ва халқаро донорлардан молиявий ва бошқа моддий маблағлар излаш;
- Грантлар шаклидаги ижтимоий дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштириш;
- Ҳудудлардаги маҳаллий Нодавлат Нотижорат Ташкилотлари ҳамда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган ҳалқаро ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.
Тузилган вақти
Хайрия ва ижтимоий ташаббуслар масалаларига бағишланган Форумда «Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди»ни тузиш тўғрисидаги ғоя биринчи бор айтилган эди. Бу Форум 2006 йилнинг Март ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган эди ва унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 100 дан ортиқ вакил иштирок этган эди. Ўзбекистондаги Нодавлат Нотижорат Ташкилотларининг вакиллари, жамоат ҳамда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ҳалқаро ташкилотларнинг вакиллари томонидан ушбу ғоя бир овоздан маъқулланган эди ва деярли барча иштирокчилар «Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди»ни тузиш ва унинг кейинги фаолиятида ҳам иштирок этишга тайёр эканликларини изҳор этдилар. 2006 йилнинг Октябр ойида «Нодавлат Нотижорат Ташкилотлар ижтимоий мулоқотни ўрнатиш ва ривожлаштириш жараёнида» шиори остида ўтказилган Форумда «Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди»нинг расмий тақдимоти бўлиб ўтди.
Фаолият йўналишлари
Фонднинг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- Соғлиқни сақлаш;
- Таълим;
- Ижтимоий кўмак;
- Ижтимоий инфратузилма;
- Экология.
Фонднинг фаолияти манзилий ва муайян ҳисобланади. Унинг фаолиятида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги жамоат ташкилотлари бирлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз фаолиятида «аҳолига бевосита манзилий ижтимоий кўмак бериш», «ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш», «хайрия ва саҳоват», «сифатли таълим ва тиббий хизмат олиш учун шароит яратиш», «экологияни яхшилаш», «хайрия фаолиятинининг маданияти» каби тушунчалардан фойдаланади. Бу тушунчалар бизнинг фаолиятимиз асоси ҳисобланади. Бугунги кунда биз «Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди» фаолиятининг барча бешта йўналишлари бўйича бир нечта лойиҳани миллий миқёсда амалга оширишни мақсад қилиб қўйдик. Масалан, Фарғона водийсидаги репродуктив ёшдаги аёллар ва болалар анемия ва эндемик бўқоқ (зоб) каби касалликлар, санитария ва гигиена масалаларини бўйича тиббий савотҳонлигини ошириш лойиҳаси. Шунингдек, Ўзбекистоннинг олти ҳудудида инклюзив таълим бериш учун аралаш гуруҳлардан иборат мактаблар ва болалар боғчаларини тузиш бўйича лойиҳаси тайёрланмоқда. Ижтимоий кўмак масалалари бўйича Ўзбекистоннинг етти ҳудудида фермер-аёллар учун микрокредитлар ажратиш бўйича лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ижтимоий инфратузилма соҳасида эса Қорақалпоғистондаги қишлоқлардан бирининг аҳолиси учун сув ўтказиш режалаштирилган. Булар Фондимизнинг фақатгина дастлабки босқичлари ҳисобланади, улар кейинчалик янада такомиллаштирилиб, кўпроқ манфаатдор ташкилотларни ўзига жалб этади.
