Ёш оналар учун ўқув машғулотлари

Эндемик буқоқ касалигининг фоизини камайтириш мақсадида республика ННТ ташкилотлари Фарғона водийсига хос бўлган йод танқислиги муаммосини бартараф этишга қарор қабул қилишди, бу жараённи амалга ошириш  ўтган йилдан бошлаган эди. Шу билан бирга бизнинг республикамизда иссиқ ва куруқ ёз бўлганлиги учун жуда долзарб бўлган тозалик масаласини ҳам четда қолдиришмади.  Бу мақсадда аёллар ва мактаб ўқувчиларининг эндемик буқоқ, анемия ва шахсий гигиена ҳақидаги билимларини ошириш учун семинарлар ташкил этилди.
Тиббиёт соҳаларида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ташаббусини ИТФҚ қўллаб-қувватлади. Лойиҳани амалга оширишда қўйидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари: ,,Саломатлик плюс экология”, ,,Эскулап”, ,,Эндокринолог шифокорлар уюшма”лари  ҳамкорлик қилишди.  Мазкур лойиҳага Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам жалб қилинди.
          ,,Соғлом она - соғлом-фарзанд” лойиҳаси доирасида олиб борилган 3 ойлик фаолият  натижасида Наманган, Андижон, Фарғона ва Қўқон  шаҳарларида 240 та семинарлар бўлиб ўтди.  Семинарларлар жараёнларида тарқатилган материаллар мазкур ташкилотларнинг тажрибали ходимлари томонидан тайёрланди, шунингдек Республика Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Саломатлик институти ИТФҚ билан биргаликда мазкур лойиҳа доирасида мавзули плакатлар ва буклетлар ишлаб чиқишди ва тарқатишди. Семиналарда 12 мингдан зиёд кишилар ўқитилди.
Фарғона вилоятида 20 та умумтаълим мактабларида ўтказилган сўровномалар шуни кўрсатадики, 95% ўқувчилар лойиҳа доирасида ўтказилган семинарларда берилган  маьлумотларни тўлиқ ўзлаштиришди.
Мазкур лойиҳанинг узвий давоми сифатида ИТҚФ ва “Аёллар кенгаши” Жамоат Бирлашмасининг Қўқон шаҳрида  биргаликдаги “Cоғлиқ’’ умумшаҳар  байрамини ўтказишди. Мазкур байрам дастурида спорт беллашувлари, мавзули кўргазмалар ва эстрада қўшиқчиларининг чиқишлари ўрин эгаллади. Бундан ташқари махалла қўмиталари ва поликлиникалар  орасида ,,Энг озода махалла’’ ва  ,,Энг яхши табобат таьлимотчиси’’ беллашувлари  ўтказилди.
Бу ИТФҚнинг Соғлиқни Сақлаш йўналишида қўйган илк қадами бўлди. Мазкур лойиҳа эса “соғлом она – соғлом фарзанд” мақсадини тарғиб этувчи илк лойиҳа бўлди.
 Лойиҳа жорий йилда ҳам актуал бўлди. Бунга бутун дунё Соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган статистика маьлумоти асос бўлди. Статистик маълумотларга кўра Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган болалар орасида ўлим  юқоролигини кўрсатди. БДССТ  берган маьлумотларига кўра, республикада бу жараёни 1% камайтирилди холос, бу эса Ғарб мамлакатларидан орқада эканлигимизни кўрсатади. Бунга сабаблар етарлича бўлиб, асосий сабабларидан бири оналарнинг болаларни чақалоқлик даврида парвариш қилишда етарлича билимга эга эмасликларидир. 
,,Соғлом-она - соғлом-фарзанд - 2” лойиҳасини амалга оширишда ,,Авиценна” Бухоро вилояти болалар шифокорлар уюшмаси ва ,,Саломатлик плюс Экология” ИТҚФ нинг ҳамкорлари бўлишди.
Ёш оналар билан бўлган суҳбатда шу нарса маьлум бўлдики, уларга ёш болаларнинг чақалоқлик давридаги касалликлари маьлум эмас экан. Қизлар ва бўлажак оналар ҳам бу ҳақида тушунчага эга эмас эканлар. Бунинг асосий сабабларидан бири, умумтаълим мактабларимизда саломатлик дарсларининг йўқлиги ва оилада қизларни  жинсий тарбия билан боғлиқ савол ва тушунчалар уят ҳисобланиб, бундай маьлумотларни қизлар фақат турмушга чиққанда қайнонаси ёки онасидан олиш мумкинлиги келиб чиқди.
Шундай қилиб, лойиҳанинг дастлабки босқичларда семинар мавзулари аниқлаб олинди. Семинарларда берилган маълумотларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ёш оналарни 1 ёшгача бўлган болани парвариш бўйича брошюра ишлаб чиқилди. Мазкур брошюра Ўзбекистондаги ,,NESTLE”(Швецария)  компаниясини ёрдамида 15 минг нусхада чоп этилди.
Шунингдек, “Соғлом она – соғлом фарзанд -2” лойиҳасининг иштирокчилари 2008 йилда 12 мингдан 18 минггача чиқди ва лойиҳанинг худудий ўрни ҳам кенгайди. Фарғона водийсига Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари  ҳам қўшилди. Лойиҳани амалга ошириш 2007 йил каби 3 ойга эмас, балки бир йил давомида амалга оширилди, лойиҳа асосан  ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни ечишга қаратилди.
 ИТФҚ лойиҳани амалга оширувчи ҳамкорлар билан ҳамжиҳатликда 15 мингта коллеж ўқувчи қизларини - бўлажак оналарни, шу лойиҳага жалб қилишди.
Республикамизнинг 6 та вилоятидаги  коллеж ва лицейларда таълим олувчи  ўсмир қизлар учун ,,Ўсмир қизларни бехатар оналикга тайёрлаш” мавзусида семинарлар ўтказилди. Машғулотларни катта тажрибага эга бўлган  “Саломатлик  плюс Экология”  тренер ва мутахасислари олиб бордилар. Машғулотлар учун буклет кўринишида ,,Бахтингиз ва соғлиғингиз ўз  қўлингизда”  тарқатма материаллари ва тренерлар учун ,,Жинсий тарбия асослари” қўлланмаси тайёрланди. Қўлланма ва буклетлар Ўзбекистондаги  ,,GlaxoSmithKline” (Буюк Британия) компаниясининг ҳамкорлигида нашр қилинди.
Шу билан бирга ИТФҚнинг ушбу лойиҳа бўйича яна бир ҳамкори ,,Авеценна” Бухоро вилояти болалар шифокорлар уюшмаси ҳам 3000 ёш оналар тренинг-семинарлар ўтказилди. Семинарлар – тренинглар  янада самарали бўлиши учун бу семинар – тренингларга саломатлик маркази шифокорлари ва махалла фаоллари ҳам жалб қилинди. 
 

Видео: World Business бошқа видеолар »