Мана икки йилдан бери ёзнинг бошланиши билан пойтахтимизнинг Бобур боғи ёшларнинг хурсандчилиги, шодлиги, мусиқа оҳанглари, спорт мусобақалари вақтидаги қийқириқлари билан ўз бағрига чорлайди. Масалан, 2007 йилда болалар концерти, қувноқ мусобақа ва викториналар билан бир қаторда атрофдаги маҳалаларнинг ўсмир ёшлари ўртасида бўлиб ўтган жиддий футбол мусобақаси бу байрамга ўзгача файз киритди. Жорий йилда эса шу куни боғга ташриф буюрганларни спортнинг экстремал тури билан шуғулланувчилар: байкерлар, роллерлар ва скэйтерлар ҳайратга солишди. Мазкур спорт чиқишлари орқали ёшлар ўз махоратларини, жасурликларини, мардликларини ва жисмоний тайёргарликларини кўрсатиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишди. Бундай тадбирларни ёшлар ҳар йили интиқлик билан кутишади.
Мазкур ёшлар тадбири бошқа тадбирлардан фарқли ўлароқ, ўзида интерактив сўровномалар, мусобақалар ва уйинлар орқали ёшлар онгига соғлом турмуш тарзи қоидаларини сингдиришдан иборатдир. Бундай ёшлар ижтимоий ё тадбири "Биз соғлом турмуш тарзи учун бошқа нарсага вақтимиз йўқ!” шиори остида ўтказилади. Тадбирнинг асосий мақсади - ёшларни соғлом турмуш тарзига, ОИТС/ОИВ муаммоларига, атроф муҳит ва экологияни мухофаза қилишга қаратилган. Бу тадбирнинг ташаббускори эса Ижтимоий ташаббусларни қўллаб қуватлаш фондидир.
Жорий йилда ҳам бу норасмий тадбирни ИТҚФ билан бир қаторда "Келажак овози" ЁТМ, РSI “аҳолига хизмат кўрсатиш халқаро ташкилоти”, БМТнинг ривожлантириш дастурининг "UNAIDS" агентлиги - ИТҚФнинг “Соғлом ёшлар” лойиҳаси доирасида ўтказишди. Ўтказилган тадбирларнинг самарасини тадбирнинг бошланишида ёшлар томонидан тўлдирилган сўровномаларда ва фаол қатнашувчиларни олган совғаларида ўз ифодасини кўриш мумкин. Улар бунда ноаньанавий усуллар орқали ОИВ/ОИТС хақида керакли маьлумотларни олиш билан бирга, соғлом турмуш тарзи бу ёвузлик билан курашда энг яхши қурол эканлигини тушунишди.
Ҳозирги кунда гиёҳванд моддасининг истеъмоли ва аҳолининг қўйи қатламларида ОИВ/ОИТСнинг тез суръатларда ошиши ҳеч кимга сир эмас. Афсуски, хавф асосан аҳолининг 15-20 ёшда бўлган ёшларни ташкил этади.
Ёшлар орасида мазкур хавфни камайтириш мақсадида ИТҚФ 2008 йилда ҳам ,,Соғлом ёшлар” лойиҳасини давом эттирди. Лойиҳа давомида тадбирлар нафақат пойтахтда балки Фарғона водийсида, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қаршида ўтказилди. Семинарлар, маслаҳатлар ва ижтимоий тадбирлар ёрдамида ёшлар ижтимоий ва тиббий муаммолар ҳақида ва умуман гиёҳвандлик истеъмоли оқибатлари нималарга олиб келиши ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлдилар. Буни биз тадбир бошланишида ва якунида ўтказилган сўровномалар натижалари орқали кўришимиз мумкин. Мисол учун, 2008 йилда Фарғона вилояти ёшларининг ОИВ/ОИТС доирасидаги саводхонлик даражаси 60% га ўсди. Бундай ижобий ўзгаришлар қолган вилоятларда ҳам кузатилди.
Тадбир давомида жалб қилинган кўнгилли ёрдамчилар ёшларга тазиқ ўтказмаган ҳолда спорт билан гиёҳванд моддаси ўртасидаги фарқни кўрсатиб беришди. Ёшлар билан мулоқот давомида улар имконият хар доим мавжудлигини танлаш имкони эса инсоннинг ўз қўлида эканлигини тушинтиришди.
Шунингдек ижтимоий акциялар олдидан Тошкент шаҳрида маҳаллий НТТларининг кўнгилли ёрдамчилари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди. Мазкур семинар – тренинг PSI/CAPACITY ва маҳаллий ННТ ҳамкорлигида ўтказилди. PSI ташкилоти мана бир неча йиллардан бери давлат дастури асосида ёшларни соғлом ва жисмоний шаклланиши борасида чора тадбирлар олиб бормоқда. Бу халқаро ташкилотнинг тренерлари муамолли ёшлар билан Ўзбекистоннинг турли ҳил вилоятларида ўз фаолиятларини олиб боришади.
ИТҚФнинг “Соғлом ёшлар” лойиҳаси доирасида ўтказилган ,, Биз соғлом турмуш тарзи учун, бошқа нарсага вақтимиз йўқ” деб номланган акция Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам давом эттирилади.
