Бу йўналишда Фонд мамлакатимизнинг чекка жойларида истиқомат қилувчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, экологик маънавиятини ошириш ва экология соҳасида маданиятини ривожлантириш билан шуғулланади.
«Тоза сув»
Геграфик ҳудуд: Самарқанд ва Наманган вилоятлари.
Бенефициарлар: 16 000 киши.
Лойиҳа муддати: Январ, 2009 – Декабр, 2009
Лойиҳа ҳамкорлари:
- «Маҳалла» Хайрия Жамғармаси
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
- Наманган вилояти Хокимияти
- Самарқанд вилояти Хокимияти
Лойиҳа тавсифи:
Лойиҳанинг мақсади бўлиб, Самарқанд ва Наманган вилоятларидаги мақсадли маҳаллалар аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, шунингдек тоза ичимлик сувини етказиб бериш орқали юқумли касалликлар билан касалланиш даражасини камайтириш ҳисобланади.
