ЗдравоохранениеЛойиҳалар 2009

Ушбу йўналишда Фонднинг мақсади бўлиб аҳолини сифатли тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, тиббиёт соҳасидаги саводхонлигини ошириш ва маълумот бериш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳисобланади.

 

«Соғлом она — соғлом фарзанд»

Географик ҳудуд: Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси.

Бенефициарлар: 36 600 киши

Лойиҳа муддати: Январ 2009 - Ноябр 2009

Лойиҳа ҳамкорлари:

  • Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги
  • «Саломатлик плюс экология» ННТ
  • Бухоро вилояти «Авиценна» болалар шифокорлари ассоциацияси
  • Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги «Саломатлик» институти
  • GlaxoSmithKline (Буюк Британия)
  • NESTLE (Швейцария)
  • «Gedeon Richter» (Венгрия)

Лойиҳа тавсифи:

Лойиҳа балоғат ёшидаги қизларга рационал овқатланиш ва анемия шунингдек ҳомиладор ва туғруқ ёшидаги аёлларга ҳомиладорлик жараёнлари ҳақида маълумотлар беришга йўналтирилган. Лойиҳа доирасида мақсадли вилоятларда, айниқса қишлоқ жойларида, саломатлик марказлари ходимлари, коллеж ва лицей талаба ёшлари ва туғруқ ёшидаги аёлларга учун семинарлар ташкил қилиш мавзуга оид турли ҳил қўлланма ва буклетлар тарқатиш режалаштирилган.

 

«Соғлом ёшлар»

Географик ҳудуд: Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри.

Бенефициарлар: 30 000 киши

Лойиҳа муддати: Январь 2009 – Октябрь 2009

Лойиҳа ҳамкорлари:

  • Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги
  • «Келажак овози» ЁТМ
  • Project HOPE/USAID (АҚШ)
  • UNAIDS
  • UCell
  • Nestle Pure Life

Лойиҳа тавсифи:

«Соғлом ёшлар» лойиҳасининг асосий мақсади бўлиб ОИТСга қарши таълим қўлланмаси ва дастурини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш. Лойиҳа Ўзбекистон Республикасидаги 15-25 ёшдаги фаол ёшлар қатламини «Соғлом ёшлар» ҳаракатига жалб этишга қаратилган бўлиб, бунда Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қарши, Термез ва Урганч шаҳарларида тренинг, маслаҳатлар ва ёшлар ижтимоий акциялари ўтказилади. Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда мақсадли вилоятлардан фаол ёшлар ўргатилиб, улар иштирокида ҳар бир шаҳарда ёшлар ижтимоий акциялари ўтказилади. Иккинчи босқичда эса таълим олган фаол иштирокчилар ОИВ/ОИТС, гиёҳвандлик, жинсий алоқа билан тарқалувчи касалликлар ва туберкулез муаммолари бўйича мақсадли аудиторияга аутрич услубда ахборот берадилар.

 

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги МТК туғруқхона бўлимини тиббий асбоб-ускуналар билан жизоҳлаш. 2 - фаза

Географик ҳудуд: Сурхондарё вилояти.

Бенефициарлар: 10 000 киши

Лойиҳа муддати: Январ 2009 – Декабр 2009

Лойиҳа ҳамкорлари:

  • PETRONAS (Малайзия)

Лойиҳа тавсифи:

Лойиҳа Сурхондарё вилояти Бойсун тумани аҳолисини сифатли тиббий хизматлар билан таъминлаш ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, бунда марказий туман касалхонасининг туғруқ бўлими тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан жиҳозланади.

Видео: World Business бошқа видеолар »