31.12.2008
ИТҚФ сизни Янги 2009 йил билан табриклайди! Янги йилда сизга саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.
28.12.2008
Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди "Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми" Фонди ташкил этган онлайн конференцияда иштирок этди. Ушбу конференция йил натижалари ва унда амалга оширилган лойиҳалар, маданият арбоблари ва жамиятимизнинг бошқа вакиллари фикрларини ўрганишга, ҳамда келгуси йилдаги асосий стратегия ва режаларга бағишланди.
26.12.2008
Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди 2008 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган конференция ўтказди. Конференцияда ННТ, ижроия ҳокимияти ва мамлакат ишбилармон доиралари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик миссия вакиллари иштирок этишди. Конференция иштирокчилари Фонднинг 2008 йилдаги лойиҳалари ва дастурини амалга ошириш, шунингдек Фондни 2009 йилда барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Декабр, 2008
ИТҚФ Жаҳон Банки, Микрокредитбанк, Гедеон Рихтер (Германия), DVV International (Германия), UNIDO, Республика Бизнес Мактаби, "Ипотека банк", "AGLINKS" лойиҳаси (АҚШ), "HOPE" лойиҳаси (АҚШ), "CAPACITY" лойиҳаси (АҚШ), Petronas (Малайзия), UNDP, Британия Кенгаши, UNAIDS, "NESTLE" (Швейцария) корпорациясининг вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Учрашувлар давомида 2009-йил лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
8.12.2008
ИТҚФ сизни ЎзР Конституция куни ва Қурбон Ҳайит байрами билан табриклайди! Сизга саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.
5.12.2008
ИТҚФ БМТ доирасидаги 2010-2015 йилларда амалга ошириладиган тараққиёт мақсадида кўмак бериш (ЮНДАФ) Дастури лойиҳаси муҳокамасида иштирок этди.
14.11.2008
ИТҚФда "HOPE" (АҚШ) Лойиҳасининг расмий делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашув давомида 2009 йилда лойхаларни хамкорликда амалга ошириш масалалари мухокама этилди.
11-13.11.2008
ИТҚФ Фарғона, Наманган, Қўқон ва Андижон шаҳарларида "Иссиқ уйлар-2" ва "Ёш кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳаларни мониторингини ўтказди. "Иссиқ уйлар-2" лойиҳаси доирасида Фарғона ва Қўқон шаҳарларида автоном иситиш тизимлари ишга туширилган. Наманган ва Андижон шаҳарларида тизимларни ишга тушириш кутилмоқда. "Ёш кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳа доирасида эса Андижон шаҳридан Холдоровлар оиласи ипотека кредитини олиб, уй сотиб олдилар.
5.11.2008
ИТҚФда "Petronas" (Малайзия) компаниясининг расмий делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашув давомида 2009 йилда лойхаларни хамкорликда амалга ошириш масалалари мухокама этилди.
31.10.2008
ИТҚФ Петронас (Малайзия) билан ҳамкорликда Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида марказий шифохонанинг туғруқ бўлимини тиббий ускуналар ва дори-дармонлар ҳамда туманда жойлашган 2 мактабни китоблар билан таъминлаш лойиҳаларини очилиш маросимини ўтказди. Бу лойиҳалар туфайли Бойсун туманида яшовчи 15000 нафар аҳолиси сифатли тиббиёт ва таълим хизматларига эга бўлди.
28.10.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фондида Польшанинг микромолия Маркази вакили билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув мақсади - 2009 йилда ИТҚФ ва Марказ ўртасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкорлик ўрнатиш.
24.10.2008
Соғлом оналик ва болаликни тарғиб қилиш, ўқув қўлланмалари ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш соҳасида дастур ва лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш учун Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги билан учрашув ўтказди.
23.10.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фондида АҚШ элчихонаси вакиллари билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув мақсади - 2009 йилда ИТҚФ ва элчихона ўртасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкорлик ўрнатиш.
22.10.2008
Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманининг "Наврўз" маҳалласида ИТҚФ ва "ЭКОСАН" халқаро жамғармаси ҳамкорлигидаги лойиҳа асосида сув қувурининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа натижаларига кўра маҳалланинг 500 дан ортиқ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.
14.10.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди "Ўзбекистон Республикасидаги соғлом оналик ва болалаликни тарғиб қилиш бўйича ижтимоий ташаббуслар" номли халқаро конференцияни ўтказди. Конференция мақсади ушбу соҳада келгуси ҳамкорликлар доирасида таклифлар ишлаб чиқиш эди. Конференция ишида Ўзбекистондаги вазирликлар, Австрия, Франция, Япония, Исроил давлатларининг вакиллари, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар, ННТ ва оммавий ахборот воситаларидан вакиллар иштирок этишди.
Пресс-релиз
10.10.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан инклюзив таълим, кадрлар тайёрлаш, ўқув қўлланмалар ишлаб чиқиш доирасида дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкорлик шартномасини имзолади.
9.10.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкорлик шартномасини имзолади.
1-5.10.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди "Кенг кўламли молиялаш сохасида қонунчилик сиёсати Тўртинчи Краков Форумида" қатнашди. Форум Краков шаҳрида (Польша) бўлиб ўтиб, у CGAP ҳамкорлигидаги Марказий ва Шарқий Европа ва МДҲ давлатларини микромолиялаш маркази, БМТнинг кенг кўламли молия секторини ривожлантириш маслаҳат гуруҳи ҳамда Россия микромолиялаш маркази томонидан уюштирилди. Форумнинг мақсади - кенг кўламли молиялаштиришни ривожлантириш соҳасида қонунчиликка доир масалаларни муҳокама қилиш. Форум ишида Жаноби Олиялари Нидерландия Маликаси Максима иштирок этди.
29.09.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фондида ЮНИДО (БМТнинг саноатни ривожлантириш ташкилоти) бош директори ўринбосари жаноб Ёшитеру Урамото ва Европа ва МДҲдаги ЮНИДО дастурлари бошлиғи жаноб Грегор Доночик бошчиликларидаги расмий делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув мақсади - ИТҚФ ва ЮНИДО ўртасида ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистонда саноатни ривожлантириш марказини очиш.
Сентябр, 2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди томонидан АТ "Микрокредитбанк" ҳамда жойлардаги кредит уюшмалари билан хамкорликда Жиззах, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилаётган "Фермер аёллар учун микромолиявий кредит бериш" лойиҳа доирасида 325 та фермер аёлларга микрокредитлар берилди.
Сентябр, 2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган "Кам таъминланган ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасида 58 та оилага имтиёзли истеъмол кредитлари ва 10 та оилага музлатгичлар тақдим этди.
19.09.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди БМТ, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО ларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари, "Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми" Фонди, "Аёллар кенгаши" ЖТ, "Махсус олимпиада" халқаро ташкилоти ва бошқа жамоат ташилотлари иштирокида Тошкент шаҳридаги "Ёшлар" стадионида "Халқаро тинчлик куни"ни нишонлашнинг ташкилотчиларидан бири бўлди. Ушбу куни Ўзбекистондаги хорижий дипломатик ваколатхоналар, вазирликлар ва жамоат ташкилотлари футбол жамоалари иштирокидаги футбол турнири ўтказилди.
16.09.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Туркиянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (ТИКА) билан ҳамкорликда "Тоза сув" лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти "Аҳил" маҳалласига сув қувурларини ўтказишдаги қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириши бошланди.
13.09.2008
"Ўзбекистонда узликсиз инклюзив таълимнинг миллий моделини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш" лойиҳаси доирасида Қарши шаҳридаги 10-сонли ўрта мактабда таъмирлаш ишлари якунланди. Ҳусусан, спорт майдонини қайта таъмирлаш, мактаб биноси ва синфларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
5-13.09.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди PSI/ CAPACITY, UNAIDS, <Келажак овози> ЁТМ ҳамкорлигида "Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми Фонди", "Меҳр нури" Фонди, жойлардаги хокимиятлар иштирокида "Аёллар кенгаши" ЖТ томонидан ташкиллаштирилган "Оила саломатлиги" марафони доирасида Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида "Биз соғлом турмуш тарзи учун, бошқа нарсага вақтимиз йўқ!" номли ёшлар ижтимоий акцияларини ўтказди. Акцияларда 4500 дан зиёд ёшлар иштирок этишди.
28.08.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фондининг "Ўзбекистонда узликсиз инклюзив таълимнинг миллий моделини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш" лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳрида инклюзив болалар боғчаси ва мактабининг таъмирдан сўнг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди, Жиззах вилояти хокимлиги, "Истикболли авлод" ННТ вакиллари, мактаб ва болалар боғчаси ўқитувчи ва тарбиячилари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
28.08.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди "Сурхондарё вилояти Бойсун тумани марказий шифохонасини тиббий ускуналар билан таъминлаш" ва "Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг 2та ўрта мактабларини китоблар билан таъминлаш" лойиҳалари доирасида Бойсун шаҳридаги туман марказий шифохонасига тиббий ускуналар ва дори-дармонларни, шунингдек 2 та мактабга бадиий китобларни тақдим этди.
27.08.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди "Қарши шаҳридаги "Дўстлик" стадионининг спорт залини спорт анжомлари билан таъминлаш" лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятининг ёш спортчиларига спорт матлари, кийимлар ва пойабзаллар тақдим этди.
8.08.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида амалга оширилаётган "Тоза сув" лойиҳаси мониторингини ўтказди. Мониторинг натижасида Қашқадарё вилояти хокимлиги томонидан сув қувури қурилишини якунлаш учун қўшимча маблағ ажратилиши аниқланди.
5.08.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида амалга оширилаётган "Ўзбекистонда узликсиз инклюзив таълимнинг миллий моделини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш", "Сурхондарё вилояти Бойсун тумани марказий шифохонасини тиббий ускуналар билан таъминлаш" ва "Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг 2та ўрта мактабларини китоблар билан таъминлаш" лойиҳалар мониторингини ўтказди. Мониторинг натижасида Термиз шаҳридаги мактаб ва болалар боғчаси таъмирлаш-қурилиш ишларини ниҳоясига етказаётганлиги аниқланди. Шунингдек, Бойсун шаҳридаги туман марказий шифохона ва мактаблар тиббий ускуналар ҳамда китобларни қабул қилиб олишлари учун биноларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Июль, 2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда "Ёшлар йили" Давлат дастури доирасида "Умумтаълим муассасаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этди.
Июль, 2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда "Ёшлар йили" Давлат дастури доирасида "2009-2012 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Давлат дастури" лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этди.
20-26.07.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди "Соғлом ёшлар" лойиҳаси доирасида PSI/ CAPACITY, UNAIDS, <Келажак овози> ЁТМ ҳамкорлигида Фарғона, Андижон, Наманган ва Қўқон шаҳарларида "Биз соғлом турмуш тарзи учун, бошқа нарсага вақтимиз йўқ!" номли ёшлар ижтимоий акциясини ўтказди. Акцияларда 3000 дан зиёд ёшлар қатнашишди.
02-05.07.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди "Иссиқ уйлар - 2" лойиҳаси доирасида Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган ва Қўқон шаҳарларида мониторинг ўтказди. Айни вақтда ҳамкорлар Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди томонидан тақдим этилган маблағлар ҳисобидан иситиш ускуналарини сотиб олишди. Шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари ҳам бошлаб юборилди.
01.07.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Сурхондарё вилояти Бойсун туманида "МТШнинг туғириқ бўлимини тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ва зарурий дори-дармонлар билан таъминлаш" шунингдек "Туманнинг №35 ва №47 ўрта мактабларини китоблар билан таъминлаш" лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ПЕТРОНАС (Малайзия) компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
27.06.2008
Андижон, Наманган, Фарғона, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида амалга оширилаётган "Иссиқ уйлар" лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа асосида алоҳида иситиш тизимларини ўрнатиш орқали юқорида кўрсатилган шаҳарларнинг кўпқаватли уйларидаги 10000 дан зиёд кишини иссиқ сув ва иссиқлик билан таъминлаш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа асосида Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фондининг ҳамкорлари бўлиб мақсадли вилоятларнинг Уй-жой Мулкдорлари Ширкати Уюшмалари ҳамда пудратчилар ҳисобланади.
26.06.2008
"Тоза сув" лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа Қарши шаҳрининг "Худойзод" маҳалласи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманининг "Қонликўл" ва "Навруз" қишлоқларида ўз фаолиятини бошлади. Бунинг натижасида 4000 дан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади. Ушбу лойиҳада Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фондининг ҳамкорлари бўлиб "Маҳалла" Жамғармаси, "ЭКОСАН" Ҳалқаро ташкилоти ҳамда маҳаллий хокимиятлар ҳисобланади.
13-14.06.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Special Olympics Uzbekistan, Special Olympics Europe/Eurasia, UNESCO, UNICEF, "Келажак овози" ЁТМ, "Аёллар кенгаши", "Мехр Нури" жамғармалари билан ҳамкорликда "Турли имкониятли болаларни жамиятга жалб қилиш" Халқаро конференция уюштирди.
13.06.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди PSI/ CAPACITY, UNAIDS, <Келажак овози> ЁТМ ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Бобур номли паркида "Биз соғлом турмуш тарзи учун, бошқа нарсага вақтимиз йўқ!" номли ёшлар ижтимоий акциясини ўтказди. Акцияда 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган 1000 зиёд ёшлар қатнашишди.
10-12.06.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди PSI/ CAPACITY ҳамкорлигида "Соғлом ёшлар" лойиҳаси доирасида "Ёшлар орасида ОИВ/ОИТС ва наркомания олдини олиш" мавзусида тренинг ўтказди. Унда 30 га яқин мақсадли вилоятлардан ёшлар қатнашди.
26.05.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди юртимизнинг бир неча вилоятларида "Тоза ичимлик суви" ва "Иссиқ уйлар" лойиҳаси асосида ўз иш фаолиятини бошлади.
Май, 2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди "Соғлом она - соғлом фарзанд - 2" лойиҳаси доирасида ННТ "Саломатлик плюс экология" ва "Авиценна" педиатрлар Ассоциаицияси билан ҳамкорликда бехатар оналик ва янги туғилган чақалоқларни парвариш қилиш мавзуларида 15500 та қизлар ва ёш оналар учун 6 та мақсадли Ўзбекистоннинг вилоятларида 544 та семинар-тренинглар ўтказди.
10.05.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Микрокредитбанк билан ҳамкорликда 7 та мақсадли вилоятлардан 40 та кам таъминланган оилаларга ажратилган имтиёзли ипотека кредитлар асосида мебель ва маиший техника сотиб олишлари учун "Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси иш фаолиятини бошлашди.
10.05.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Ипотекабанк билан хамкорликда 7 та мақсадли вилоятлардан 21 та кам таъминланган оилаларга ажратилган имтиёзли ипотека кредитлар асосида уй-жой сотиб олишлари учун "Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси иш фаолиятини бошлашди.
07.05.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди "Фермер аёллар учун микрокредит бериш" лойиҳасида қатнашаётган 320 нафар фермер-аёлларни Тақдирлаш маросимини ўтказди.
05-06.05.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди DVV International (Германия) билан хамкорликда "Фермер аёллар учун микрокредит бериш" лойиҳасининг 20 нафар иштирокчиларига <Ишчи ресурсларни бошқариш ва Тадбиркорлик асослари> мавзусида тренинг ўтказди.
28.04.2008
"Соғлом она - соғлом фарзанд-2" лойиҳаси ўз фаолиятини бошлади. Ушбу лойиҳа бўйича Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фондининг ҳамкорлари <Саломатлик плюс экология> ННТ ва <Авиценна> Бухоро педиатрлар уюшмаси ҳисобланиб, Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида балоғат ёшидаги қизларни бехатар оналикка ва ёш оналарда янги туғилган чақалоқларни парвариш қилиш кўникмаларини ривожлантиришга бағишланган машғулотларни олиб боришмоқда.
21.04.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Микрокредитбанк ҳамкорлигида "Фермер аёллар учун микромолиявий кредит бериш" лойиҳасининг 300 нафар иштирокчиларига микрокредитлар бера бошлади.
18.04.2008
"Ўзбекистонда узликсиз инклюзив таълимнинг миллий моделини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш" лойиҳаси иштирокчилари - боғча ва мактаблар - Ўзбекистондаги Япония элчихонасининг Кичик Грантлари Дастурига ўз лойиҳаларини тақдим этишни якунлашди.
13-19.04.2008
Ижтимоий Ташаббусларни Қўллаб-қувватлаш Фонди Ўзбекистон Республикаси расмий делегация аъзоси бўлиб Австрияга ташриф буюрди. Ташриф чоғида делегация Австрия Соғлиқни сақлаш, оила ва ёшлар вазирлиги, Ижтимоий таъминот ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда бир қатор давлат идораларида бўлди. Бундан ташқари, "FAMED" компанияси, Австрия саёхат агентлиги уюшмаси каби ишбилармон доиралари ҳамда Австриянинг йирик "Каритас" ҳайрия ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
03.04.2008
ИТҚФ "NESTLE NUTRITION" вакиллари билан хамкорликда "Соғлом она - соғлом фарзанд - 2" лойихаси доирасида "Болаларни рационал озиқлантириш" мавзусида 1-кунлик тренинг ўтказди. Тренингда лойиха хамкорлари "Саломатлик плюс Экология" ННТи ва Бухоро вилояти "Авиценна" болалар шифокорлари уюшмаси қатнашдилар.
01.04.2008
ИТҚФ "NESTLE" (Швейцария) корпорациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан 2008 йил давомида "Соғлом она - соғлом фарзанд - 2" лойиҳасини хамкорликда амалга ошириш учун ўзаро келишувни имзолади.
17.03.2008
ИТҚФ Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус Таълим Вазирлиги билан хамкорликда "Ёшлар йили" Давлат дастурига биноан янги лицей ва коллежларни қуриш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этди.
14.03.2008
"Ёшлар йили" Давлат дастури оммада эълон қилинди.
Март 2008
ИТҚФ Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги билан биргаликда "Ёшлар йили" Давлат дастурида қайд қилинганидек оилавий турдаги болалар марказлари ва ногирон болалар учун махсус муассасалар хақидаги тартибни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда қатнашди.
01-18.03.2008
ИТҚФ PETRONAS (Малайзия), NESTLE (Швейцария), Ўзбекистондаги Япония Элчихонасининг "Кичик грантлар дастури" ва Туркиянинг Ҳамкорлик Агентлиги (ТИКА) билан учрашувлар ўтказди. Бу учрашувлар давомида лойхаларни хамкорликда амалга ошириш масалалари мухокама этилди.
01.03.2008
ИТҚФ АКБ "Микрокредитбанк", АКИБ "Ипотека-банк" ва "Махалла" Жамағармалари билан 2008 йил давомида лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича ўзаро келишувларни имзолади.
21.02.2008
ИТҚФ "PETRONAS" (Малайзия) компанияси вакиллари билан Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида 2 мактаб ва туман марказий шифохонасининг туғуруқ бўлимини таъминлаш бўйича қўшма лойихани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
12 - 20.02.2008
ИТҚФ Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навои, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги ҳамкорлари билан учрашувлар ўтказди. Ушбу учрашувларнинг мақсади ИТҚФнинг 2008 йилга режалаштирилган лойиҳаларини муҳокамаси бўлди.
31.01.2008
ИТҚФда Австриянинг "VAMED" компаниялари гуруҳининг вице-президенти жаноб Вольфган Нёльшер бошчилигидаги расмий делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувнинг мақсади - ИТҚФ ва "VAMED" ўртасида Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни ўрнатиш.
31.01.2008
ИТҚФ Ўзбекистондаги UNAIDS ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда 2008 йил давомида "Соғлом ёшлар" лойиҳасини амалга ошириш бўйича истиқболли хамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
23.01.2008
ИТҚФ DVV International (Германия) ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда 2008 йил давомида "Фермер аёллар учун микрокредитлар бериш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича истиқболли хамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
17.01.2008
ИТҚФ "ЎзСаноатқурилиш" банкининг раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда 2008 йил давомида лойиҳаларни амалга оширишда истиқболли хамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
16.01.2008
ИТҚФ "Nestle" (Швейцария) корпорациясининг Ўзбекистондаги ваколлатхонасининг раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар "Соғлом она - соғлом фарзанд-2" лойиҳасини амалга оширишда истиқболли хамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
16.01.2008
ИТҚФ Жаҳон Банки Ўзбекистондаги вакили жаноб Лу Брефор билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда 2008 йил давомида ИТҚФ ва Жаҳон Банки ўртасида истиқболли хамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
15.01.2008
ИТҚФ "Ипотека" Банкнинг раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда 2008 йил давомида "Ижтимоий кўмак" йўналиши бўйича лойиҳаларни амалга оширишда истиқболли хамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
14.01.2008
ИТҚФ Ўзбекистондаги Япония Элчихонасининг "Кичик грантлар дастури" раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда 2008 йил давомида "Таълим" йўналиши бўйича лойиҳаларни амалга оширишда истиқболли хамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
11.01.2008
ИТҚФ "Махалла" Фонди билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда 2008 йил давомида "Ижтимоий кўмак", "Ижтимоий инфратузилма" ва "Экология" йўналишлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишда истиқболли хамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
11.01.2008
ИТҚФ янгиланган www.sisf.uz веб-сайтни ишга туширди.
09.01.2008
ИТҚФ "Экосан" Халқаро Фонди билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда 2008 йил давомида "Экология" йўналиши бўйича лойиҳаларни амалга оширишда истиқболли хамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
04.01.2008
ИТҚФ "Healthprom" (Буюк Британия) ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда 2008 йил давомида "Соғликни сақлаш" йўналиши бўйича лойиҳаларни амалга оширишда истиқболли хамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Январ 2008
ИТҚФ сизни Янги 2008 йил билан табриклайди! Янги йилда сизга саломатлик, бахт ва омад тилаймиз.
