«Фермер аёлларга микрокредит бериш»

2009 йил 29 апрел куни Ижтимоий ташабуссларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚФ) «Микрокредитбанк» Акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда "Фермер аёлларга микрокредит бериш" лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати ишида республика давлат ташкилотлари, кредит уюшмалари, фермер аёллар - лойиҳа иштирокчилари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

«Фермер аёлларга микрокредит бериш» лойиҳасининг мақсади ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган ўзбекистонликларнинг яшаш тарзини яхшилашдан иборат.

Учта фазадан иборат бўлган лойиҳа ўз ишини 2007 йилда бошлаган эди.

Биринчи фазаси 2 та этапдан иборат бўлиб, унда 7та шаҳарнинг 70та фермер аёлига 500 минг сўмдан микрокредит ажратилган эди. Шу билан уларнинг «бошланғич сармояси» шаклланиб, бизнеслари ривожланишига замин яратилди. Сўнг, иккинчи этап ўз ишини бошлади. Унда 70та фермер аёллар 3 миллиондан 5 миллион сўмгача микрокредитга эга бўлдилар. Лойиҳа иштирокчилари бухгалтерия ҳисоботини олиб бориш, менеджмент, бизнес-режа тузиш бўйича билим олиш имкониятига эга бўлдилар. Натижада улар томонидан 185та ишчи ўрин яратилди, шунингдек уларнинг кўпчилиги бизнеснинг янги йўналишларини ўзлаштирдилар.

Лойиҳанинг иккинчи фазаси (2008 йил) Жизазах, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Наманган ва Фарғона вилотларининг 300 та фермер аёлларига фермерлик фаолиятини ривожлантириш имконини берди. Бизнесни ривожлантириш учун уларга 1 миллиондан 3 миллион сўмгача микрокредит ажратилди.

Шунингдек фермер аёллар лойиҳада иштирок этиш учун бир нечта еш аёлларни жалб этдилар, ушбу аёллар иккинчи фаза иштирокчиларига айланиб 600 минг сўмдан микрокредит олишга муваффақ бўлдилар. Ушбу жараён уларнинг оиладаги иқтисодини яхшилаб, бизнеслари ривожланиши учун шароит яратди. Ундан ташқари, фермер аёллар "Инсон ресурсларини бошқариш ва Бизнесни олиб бориш асослари" тренингида фаол иштирок этдилар. Бунда ИТҚФга DVV International (Германия) халқаро ташкилоти ҳамкорлик қилди.

«Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» билан оҳангдош бўлган учинчи фазанинг мақсади (2009 йил) фермерларни қўллаб-қувватлаш, фермер-аёллар ҳаракатининг шаклланишиги асос яратиш, янада кўпроқ ўзбекистонлик фермер аёлларга микрокредит олишга кўмаклашиш ва мавжуд бизнесни ривожлантириш, шунингдек фермер-аёллар Ассоциациясини барпо этишга шароит яратишдир. Лойиҳа доирасида 2чи фаза иштирокчилари бўлган 7та энг муваффақиятли фермер-аёлларни танлаб олиб, уларни чет элда малака ошириш учун жўнатиш режалаштирилган. Бунинг мақсади тажрибали аёллар лойиҳанинг янги иштирокчиларига орттирилган тажрибани кенг ёйишдан иборатдир.

Шунингдек, давра суҳбатида лойиҳанинг расмий ҳамкорлари билан танишилди: Халқ банки, Кредит уюшмалари, Ўзбекистон кредит уюшмалари Ассоциацияси, Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари Ассоциацияси, DVV International (Германия), NDI (АҚШ), AgLinks/USAID лойиҳаси (АҚШ). Давра суҳбати иштирокчилари фикр алмашиб, 2009 йилда лойиҳани амалга оширилиши ва унда ташкилий ишларнинг самарадорлиги, шунингдек фермер аёлларга микрокредит ажратиш жараёнлари ва лойиҳа иштирокчилари орасида «Замонавий ўзбек қишлоқ аёли» танловини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Видео: World Business бошқа видеолар »