Ушбу соҳадаги Фонднинг мақсади бўлиб маҳаллаларда инфратузилмани ҳамда мамлакатимиз аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш ҳисобланади.
«Қишлоқ инфратузилмасини такомиллаштириш»
Геграфик ҳудуд: Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари.
Бенефициарлар: 25 000 киши.
Лойиҳа муддати: Январ, 2009 – Декабр, 2009.
Лойиҳа ҳамкорлари:
- Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги
- «Маҳалла» Хайрия Жамғармаси
Лойиҳа тавсифи:
Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги мақсадли махаллалар аҳолисининг инфратузилмани такомиллаштириш ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ИТҚФ махаллалар аҳолисини электр, телефон алоқа, газ, асфальт йўллар, иссиқ сув ва иссиқлик билан таъминлаш учун кўмаклашади.
