Фонд ушбу соҳада мамлакатимизнинг ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролари учун иқтисодий шароит ва турмуш сифатини яхшилаш борасида имкониятлар яратади.
«Фермер аёлларга микрокредит бериш»
Географик ҳудуд: Жиззаҳ, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Наманган ва Қўқон шаҳри.
Бенефициарлар: 4202 киши.
Лойиҳа муддати: Январ 2009-Декабр 2009
Лойиҳа ҳамкорлари:
- «Микрокредитбанк»
- Халқбанк
- DVV International (Германия)
- AgLinks PROJECT/USAID (АҚШ)
- NDI (АҚШ)
- MFC (Польша)
- «Аср», «Таянч», «Мадор», «Шердор», «Умид», «Ишонч» ва «Ласточка» кредит уюшмалари
- Ўзбекистон бухгалтелар ва аудиторлар миллий ассоциацияси
Лойиҳа тавсифи:
Лойиҳа Ўзбекистон Республикасидаги 4202 дан ортиқ фермер аёллар ва уларнинг оила аъзоларининг иқтисодий шароитлари ва турмуш сифатини яхшилаш учун микрокредитлар бериш, фермер аёлларни таълим даражалари ва уларни фермерлик ишида тажрибаларини ошириш учун йўналтирилган.
«Кам таъминланган ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш»
Географик ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Андижон, Навоий ва Фарғона вилоятлари.
Бенефициарлар:
Умумий - 70 оила, булардан:
- Истеъмол кредитлар - 60 оила;
- Бепул мебел билан тақдимлаш - 10 оила.
Лойиҳа муддати: Январ 2009-Декабр 2009
Лойиҳа ҳамкорлари:
- «Микрокредитбанк»
- «Маҳалла» Хайрия Жамғармаси
- «Оила» Республика маркази
Лойиҳа тавсифи:
Лойиҳа Ўзбекистондаги 8 вилоятдаги 70 дан ортиқ ёш оилалар ва уларнинг яқинлари учун ипотека ва истеъмол кредитларини, шунингдек уй жихозларини тақдим этиш йўли билан кўмаклашишга мўлжалланган.
