Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигида болалар уйи тарбияланувчилари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун хайрия акцияси ўтказилди.
батафсил »
Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ва Ўзбекистон Миллий паралимпия ссоциацияси 3 декабрь куни Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб катта концерт дастури тақдим этди. Халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган имконияти чекланган спортчилар, Тошкент шаҳрида жойлашган махсус мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари, ота-оналар, спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳалари вазирлик ва идоралари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари тадбирга таклиф этилди. Улар учун кўплаб совғалар тайёрлаб қўйилган эди.
батафсил »
1 декабрь куни Ёшлар ижод саройида Халқаро ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган акция бўлиб ўтди. Акция доирасида давлат, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари чиқишлари, фотоэкспозиция ҳамда ОИТС/ОИТВ соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларнинг касалликни профилактика қилиш борасидаги ахборот материаллари кўргазмаси, мавзуга оид роликлар ҳамда ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.
батафсил »
“Аёлар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди Ўзбекистон Руспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ), БМТнинг Аҳолишунослик фонди (ЮНФПА) томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини мухофаза қилишнинг Миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиумни ўтказишда ҳамкор ташкилотлар сифатида иштирок этишди.
батафсил »
Фонд Форум ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди “Ҳудудий ННТларнинг ижтимоий аҳамиятли лойиаҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури”нинг 2011 йилдаги II-босқичи бошланганини эълон қилади. Ҳужжатлар 2010 йил 15 августдан 15 сентябргача қабул қилинади.
батафсил »
27 апрель куни пойтахтимизда “Ҳаёт учун!” ҳайрия форум-марафони доирасида мамлакатимизда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш, имконияти чекланган болаларнинг жамоат ҳаётида фаол ва тенг иштирок этишларини таъминлаш мақсадини кўзлаган “Бирга бўл!” ҳайрия марафони ҳам бўлиб ўтади.
батафсил »
Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондига БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши ЭКОСОС доирасида маслаҳатчи мақоми берилди. 2011 йил 9 февралда Нодавлат ташкилотлар қўмитаси ўзининг сўнгги сессияларидан бирида жамғармага шундай мавқе тақдим этилиши таклифини киритди.
ЭКОСОС қошида шундай мақом олган ташкилотлар: Agewell Foundation; Association pour le développement durable; Instituto para la Participation y el Desarrollo INPADE – Asociation Civil; Univers de Solidarité et de développement; Women Watch Africa; Muhammadiyah Association; Rufaida Health Foundation (RHF); Social Initiative Support Found; Terra-1530; OceanCare; and United Help for International Children.
батафсил »
ИТФҚ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 июлдаги ПҚ-1144-сон «2009 - 2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Наманган шахрида "Келажак Нури" ННТ билан хамкорликда «Соғлом она – соғлом фарзанд» лойихаси 2009 йил Наманган вилояти бўйича якунларига бағишланган конференция ўтказди.
батафсил »
ИТҚФ USAIDнинг Марказий Осиё ва Ўзбекистон бўйича соғлиқни сақлаш ва таьлим бўлими, лойихаларни бошқариш бўйича мутахасислари Шолпан Махмудова ва Нилуфар Рахманова билан учрашув ўтказди. Учрашув мобайнида ИТФҚнинг соғлиқни сақлаш бўйича олиб бораётган лойихалари, хусусан "Соғлом ёшлар" лойихаси, хамда USAID томонидан молияштирилган "HOP - Health Outreach Project" лойиҳаси доирасида 2010-2015 йиллар даврида кўшма ташаббуслар имконияти мухокама қилинди.
Суратларни кўриб олиш.
батафсил »
ИТҚФ USAID маслахатчиси Сьюзен Д. Сомак билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида ИТҚФ лойиҳалари доирасида гендер масалалари кўриб чиқилди хамда 2010-2015 йиллар оралиғида хамкорликдаги янги стратегиялар мухокама қилинди.
Суратларни кўриб олиш.
батафсил »
